Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабул ва Меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2022-07-20 20:11:33 233
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида “Ғунча” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда масъул ташкилотлар билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда электр таъминоти, ичимлик суви тармоғи тортиш, моддий ёрдам, уй-жой кадастри, кредит олиш, каби масалалар бўйича жами 20 та мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 4 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
Бундан ташқари сайёр қабул давомида фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари, корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда туманда фаолият юритаётган 18 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 74 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган 40 нафар фуқаролар қатнашди. Ўтказилган ярмаркада улардан 24 нафарига ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилди. 8 нафар фуқарога қонун талабларига асосан тушунтиришлар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.