Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида 10.9 км ички йўлларни цемент-бетон қопламали йўлларга айлантириш чоралари кўрилмоқда

×

 2022-07-20 20:13:51    179

PDF yuklash
Chop etish


Йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, маҳаллаларда ички йўллар ҳолатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш мақсадида  шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ Фурқат туманида 10.9 км ички йўлларни цемент-бетон қопламали йўлларга айлантириш чоралари кўрилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек,
 “Чекчувалдоқ” ва “Ғунча” маҳалла фуқаролар йиғинлари 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Ушбу дастурга асосан маҳаллаларда ишлар қизғин тарзда олиб борилмоқда. 


Жумладан "Чекчувалдоқ" ва "Ғунча" маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирида 3 км.дан, жами 6 км. ички йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилмоқда.

Шунингдек, "Ғунча" МФЙда 208 та, "Чекчувалдоқ" МФЙда 75 та бетон таянч устунлар ўрнатилди. Ҳозирда тармоқ корхонаси томонидан таянч устунларга метал қурилмалар ўрнатиш ишлари бошланди. 

Бундан ташқари "Чиркай", "Навбаҳор", "Кўкдўппи", "Қизилқиёқ", "Жангкетмон" маҳаллаларида 4.9 км ички йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилиши режалаштирилган.