Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи”

×

 2022-07-29 11:23:25    52

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши (2020 йил 20 июлдаги 51-сон) баёнининг 27-бандида солиқ идоралари зиммасига“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойилини жорий этиш вазифаси топширилган эди.

Шу муносабат билан инспекцияда “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ташкил этилиб, шўъбага маъсул этиб малакали мутахассислар бириктирилди.

Шўъба ходимларининг асосий вазифаси янги иш бошлаган тадбиркорларга оёққа туриб олиши учун дастлабки 6 ойда бухгалтерияни юритишда, ҳисоботларини тўлдиришда, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда ва бошқа йўналишларда солиқ идоралари кўмагини ташкил этишдан иборат.

2022 йил 28 июль холатига 20 та тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлари (хусусий корхона, маъсулияти чекланган жамият, оилавий корхона ва бошқалар) турли сабаблар билан фаолият кўрсатмай келаётганликлари аниқланди.

Шўъба ходимлари томонидан фаолият кўрсатмай турган хўжалик юритувчи субъектларнинг рахбарлари билан бевосита телефон алоқаси орқали боғланиб сухбатлашилганда, аксарият ҳолларда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган тадбиркорлар солиқ турини танлашда, дастлабки бухгалтериясида солиқ туридан бўлган қарздорликни бошқа солиқ туридан бўлган ортиқча тўлов хисобига қоплаш, солиқ турларидан бўлган ортиқча тўловларни корхонанинг хисоб рақамига қайтарилишида  кўмак зарурлигини  маълум қилганлар.

Шўъба ходимлари томонидан туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан Фурқат тумани хокимлиги биносида учрашув ўтказдирилди.

Учрашувда корхона рахбарлари хамда хисобчилари томонидан уларни қизиқтирилган саволларга жавоблар берилди.

Жумладан учрашувда, "ЖАХОНШОX КЕЛАЖАГИ 2022" оилавий корxонаси раxбари томонидан корхона биносининг фойдаланилмай турган қисмини ижарага бериш тартиблари тўғрисида савол берилди.

Ушбу саволга шўъба ходимлари томонидан қуйидагича жавоб берилди:                  

-Ижарага берувчининг электрон ракамли имзоси оркали Э-Ижара дастурида ижара шартномаси расмийлаштирилиб ижарачига юборилади xамда ижарачининг электрон ракамли имзосидан тасдиклангандан сўнг ижара шартномаси конуний кучга эга бўлади.

Шунингдек 2022 йил 28 июль холатига Фурқат туманида 7 ой давомида 113 та тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларига хисоботларини топширилишида амалий ёрдам берилиб, раҳбар ва ҳисобчиларига ҳисоботларни топшириш тартиблари, муддатлари ҳамда ҳисобланадиган солиқлар тўғрисида тушунчалар берилди.

 

Хурматли Тадбиркорлар !

Тадбиркорлик фаолиятингизни юртишда қийинчиликларга дуч келябсизми?

 Фурқат туман Давлат солиқ инспекциясининг

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш”шўъбасига мурожат қилинг.

Шўъба бошлиғи Одилов Абдувохид Зохиджон ўғли.
Мурожаат учун телефон: 97-940-00-94
Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамқори!