Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкилланди

×

 2022-08-02 20:42:13    35

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар бугун Фурқат туманида бўлдилар.

Пресс-тур қатнашчилари матбуот анжуманида бугунги кунда мактабгача таълим қамрови, олиб борилаётган амалий ишлар борасида батафсил танишувдан кейин “Little Harward” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти томон йўл олди.  “Little Harward” ДХШ асосидаги НМТТ 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда ушбу муассасада 150 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган.  Мактабгача таълим ташкилотида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Тарбияланувчиларга белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилмоқда.

Тарбияланувчилар учун 2 та  чет тили - инглиз ва рус тиллари, гимнастика,  хареография машғулотлари ўтказилади.

Қайд этиш жоизки, 2022 йилда туманда давлат дастурлари доирасида 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгилаб олинган:

-Чек-чувалдоқ МФЙ ҳудудида 28-сонли ДМТТ 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2022 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида реконструкция қилиш учун 3.8 млрд. сўм ҳисобига қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ушбу муассаса 120 ўринга мўлжалланиб, қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.


-Навбаҳор МФЙ ҳудудидаги 1-сонли ДМТТ аввал 75 ўринга мослаштирилган бўлиб, 2022 йил инвестиция дастури асосида реконструкция қилиш учун 4.2 млрд. сўм ажратилган. Бугунги кунда  қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Натижада ДМТТ 120 ўринга эга бўлади.


Ўтказилган пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.