Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда Фурқат тажрибаси | Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 34 нафар ёшлар етакчиларга спорт анжомлари тарқатилди

×

 2022-08-11 18:41:45    169

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда ҳафтанинг пайшанба куни – жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб белгиланган. Шу муносабат билан дастур доирасида Фурқат туманида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 

Бугун Фурқат тумани касб-ҳунар мактабида бир қатор соҳа раҳбарлари, ёшлар етакчилари иштирокида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароитлари яратиш каби масалаларида очиқ мулоқот ўтказилди. 

Очиқ мулоқотда сўзга чиққанлар, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аксарияти, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънан етук бўлиб камол топишлари учун барча шароитлар яратилиб берилаётганини, бунга жавобан эса уларнинг берилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиши ва тўкис билим олишлари учун турли хил салбий иллатларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаб, ўз мақсадлари йўлида бардавом кетишлари зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди. Савол-жавобларда фаол қатнашган ёшларга эсдалик совғалари ҳадя қилинди. Шунингдек ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида соҳа мутахассисларидан ҳуқуқий тушунча ва маълумотлар берилди. 

Тадбир сўнгида маҳаллада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга бўлган қизиқишларни орттириш учун 34 нафар ёшлар етакчиларига спорт анжомлари тарқатилди. 

Маълумот ўрнида: Бир муддат аввал ҳар бир маҳаллага стол теннис анжомлари берилган эди.