Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўкдўппи маҳалла фуқаролар йиғинида сал кам 3 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда
2022-08-12 08:29:44 262
1-сектор ҳудудидаги "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғини, Жийдазор ва Истиқлол кўчаларида маҳаллабай ўрганишлар давомида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж аниқланган.
Туман раҳбари ташаббуси билан 600 метр, кўчабошилар, ташаббускор аҳоли ҳашар йўли билан 2.2 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман филиали томонидан сув минораси таъмирдан чиқарилиб, янги сув насос ўрнатилиши натижасида 250 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Бундан ташқари маҳаллада дастур доирасида 1 км. ички йўлларни цемент-бетон қопламали йўлга ўтказиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу йўлларнинг 500 метри шағаллаштирилди.
Айтиш жоизки, сал кам 2 ой вақт оралиғида ташаббускорлар, аҳоли хашар йўли билан Кўкдўппи ҳудудидан Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинига қадар қарийб, 3 км. масофага янги суғориш канали қазиш ишлари олиб борилди. Аҳоли яшаш хонадонларига кўприк, тор қопламали жойларга эса бетон латоклар ётқизилди. Натижада кам суғориладиган аҳоли томорқаларини, қолаверса 200 гектар атрофидаги фермер хўжаликлари майдонларини қийинчиликларсиз суғориш имконияти пайдо бўлмоқда.
Албатта бу каби эзгу ишлар маҳалла аҳлинининг иноқлигидан далолат беради.