Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олиш истагидаги аҳоли вакиллари учун бепул тадбиркорлик ўқув курслари ташкилланди
2022-08-15 20:43:49 218
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Фарғона филиали билан ҳамкорликда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги аҳоли вакиллари учун бепул ўқув курслари ташкилланмоқда.
Шу муносабат билан Фурқат туман касб-ҳунар мактабида оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олиш истагидаги аҳоли вакиллари учун бепул тадбиркорлик ўқув курслари бошланди.
Ўқув курс давомида тингловчиларга тадбиркорликка оид назарий билимлар, маҳорат дарслари, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш, тингловчилар танлаган соҳада бизнес режа ишлаб чиқишда барча зарурий билимлар берилади.
Ўқув курслар якунлангандан сўнг бизнес-режани ҳимоя қилган ва тестлардан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертефикатлар топширилади.