Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 2.7 км. ички йўллар асфальтланмоқда

×

 2022-08-17 21:06:27    298

PDF yuklash
Chop etish


Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига  асосан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри “Менинг йўлим” лойиҳаси асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади. 

Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли равишда ҳар йили бир маротаба ўтказилади.


Фурқат туманида жорий йилда "Менинг йўлим" лойиҳасида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мевазор кўчасининг ички йўлларни таъмирлаш ташаббуси ғолиб деб топилиб, 1 млрд. 95 млн сўм маблағ ажратилиб, 2.7 км. астфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.  


Йўл қуриш ва унинг ободлигини таъминлаш савобли иш. Чунки, бу вазифа инсон қадри, эл розилиги билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис жойларда ички йўлларни таъмирлаш бўйича мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилиши уларнинг сифатли ва равон, манзилларнинг яқин бўлишига хизмат қилади.