Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида "Устозлар миллий форуми" ўтказилди
2022-08-25 08:43:34 230
Фурқат туманида халқ таълими ходимларининг 2022-2023 ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Жорий йилда таълим муассасаларини замон талаби асосида таъмирлаш, ёшларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида дастурлар асосида 11,4 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиб, туманда 3 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашлари, таълим сифатини ошириш йўлидаги изланишлари, ўқувчиларнинг билим сифати ва самарадорлигини кўтарилишига олиб келади. 2021-2022 ўқув йилида 11-синфни жами 1274 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 36 нафари мактабларни олтин, 6 нафари кумуш медаль билан тугатган бўлса, 12 нафар битирувчилар муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга талабаликка қабул қилинди.
Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирланди. Туманнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.