Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2022-08-31 23:50:16 251
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик тўртинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидан,
➖ Таълим тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ишлаб чиқилган “Виждон хати”да белгилаб олинган вазифаларнинг ижроси тўғрисида;
➖ Тумандаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш хамда бу бўйича хўжалик субъектлари ва аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
➖Фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш якунлари тўғрисида;
➖Фурқат туманида 2023 йилда коллектор тармоқларини тизимли таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш;
➖Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг тиббиёт тизимининг кейинги фаолият режалари ҳақидаги масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан масъулларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди.
Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.