Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги арафасида Фурқат туманида "Ёшлар дафтари" ва "Меҳр дафтар"ига киритилган ёшларга меҳнат анжомлари ва мактаб формалари тарқатилди

×

 2022-08-31 23:53:43    254

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Ушбу эзгу ишлар давоми сифатида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларнинг 26 нафарига, қолаверса “Меҳр дафтар”ига киритилган 2 нафар ёшларимизнинг қизиқишларига қараб бўш вақтларидан унумли
фойдаланиш, касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари ва ўқув анжомлари тарқатилди.

Жумладан 13 та тикув машинаси, 3 та замонавий ноутбук, 5 та пайвандлаш аппарати, 3 та инкубатор, 1 та моторли арра, 1 мини трактор каби меҳнат қуроллари берилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ва тумандаги саҳоватпеша ҳомийлар кўмагида жами 61 нафар (20 нафар 14 ёшгача, 41 нафар 14 ёшдан юқори) болаларни жумладан, вояга етмаган, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган васийликка (ҳомийликка) олинган, кам таъминланган оила фарзандларига янги ўқув йили олдидан мактаб формалари тарқатилди. 

Тадбир сўнгида ёшлар ва уларинг ота-оналари ушбу берилган имконият ва кўмак учун юртбошимиз ва халқимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.