Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида умумий ўрта таълим мактаблари сони 37 тага етди

×

 2022-09-05 14:27:45    217

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилги “Обод қишлоқ" дастури доирасида Фурқат туманида 15-сонли мактаб ҳамда мактаб филиали учун жами 3.756 млрд. сўм маблағ ажратилиб, асосий мактаб биносининг мавжуд ўқув бинолари мукаммал таъмирлаш шунингдек, мактаб филиалига қўшимча 210 ўринли ўқув биноси қуриш белгиланган.

Шу кунгача 90 ўринли мактаб филиалида фақатгина бошланғич синф ўқувчиларига таълим берилаётган эди. Жорий йилнинг 2 август куни туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан ушбу мактаб филиали ўрнида 38-умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилди.

Бугун "Биринчи қўнғироқ" тадбири аввалида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, маҳаллар фаоллари ва ота-оналар иштирокида ушбу мактаб фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўз олган туман раҳбари ўқувчилар, мактаб жамоасини қўшалоқ байрамлар, биринчи қўнғироқ билан табриклаб, келажагимиз ворисларига эл-юртимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлишларини тилади. 

Мазкур янги қурилган ўқув биноси 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, мавжуд 90 ўринли ўқув биноси капитал таъмирланган. Энди Олатой қишлоғидаги 200 нафардан зиёд ўқувчилар 2 км. масофадаги қўшни Катта-янги қишлоғига қатнаб ўқишмайди. Улар замонавий, ёруғ ва ҳар томонлама қулай янги мактабда таҳсил олишади.

Тадбир давомида бу йил илк марта мактаб остонасига қадам қўйган жажжи ўқувчиларга Президент совғалари-ўқув қуроллари жамланган ўқув сумкалари топширилди.

Маълумот ўрнида: Фурқат туманида жорий ўқув йилида 2 480 нафар ўқувчилар илк бор биринчи синфга қадам қўйдилар. Умумий ҳисобда эса 2021-2022 ўқув йилида туманимизнинг 37 та мактабларида ўқувчилар сони  21 020 нафар, ўқитувчилар сони 1 812 нафарни ташкил этади.

Жорий йилда 1 274 нафар битирувчидан 471 нафари олий таълимга қабул қилиниб. туманда олий таълим қамрови 36,9 фоизни ташкил этмоқда.