Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

×

 2022-09-07 18:51:03    157

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида “Ғунча” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, маҳалла раислари ҳамда масъул ташкилотлар билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди. 

Туман раҳбари фуқароларнинг ишга жойлашиш, уй-жой, ер ва бўш бино, банк кредити олиш, моддий ёрдам, соғликни тиклаш, ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид мурожаатларини қабул қилди.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Бажарилиши маълум муддат талаб қиладиган масалалар ажратиб олиниб, алоҳида назоратга олинди.