Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳайит маҳалла фуқаролар йиғинида 250 га яқин хонадон сал кам 2 км. тармоқ тортиш ҳисобига тоза ичимлик суви билан таъминланади

×

 2022-09-13 15:21:36    150

PDF yuklash
Chop etish


1-сектор ҳудудидаги "Ҳайит" маҳалла фуқаролар йиғини, Аҳил, Гулзор, Файз ва Саховат кўчаларида маҳаллабай ўрганишлар давомида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж аниқланган.

Туман раҳбари ташаббуси билан 600 метр, кўчабошилар, ташаббускор аҳоли ҳашар йўли билан 1.3 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман филиали томонидан Аҳил кўчасида 2 та сув қудуғи қазиш, янги сув насос ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу эзгу ишлари натижасида Хайит маҳалла фуқаролар йиғинидаги 249 та хонадонда яшовчи 1390 нафарга яқин аҳоли вакиллари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Албатта бу каби эзгу ишлар маҳалла аҳлинининг иноқлигидан далолат беради.