Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқатлик Асилбек Япониянинг KYOTO префектураси, Маизуру шаҳар мери Рёзо Татами билан учрашди
2022-09-13 15:24:26 234
Фурқатлик Асилбек Япониянинг KYOTO префектураси, Маизуру шаҳар мери Рёзо Татами билан учрашди
Бир муддат аввал, Фурқат тумани Томоша шаҳарчасида туғилган 28 ёшли Асилбек Аҳмедов Япония ташқи ишлар вазирлиги KYOTO шаҳри бўлимига Ўзбекистон вакили сифатида тайинланлиги ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча Япониянинг "Mainichi" нашри, "Япониянинг Кёто префектураси, Маизуру шаҳар мери Рёзо Татами Халқаро алоқалар ходими ўзбекистонлик 28 ёшли Аҳмедов Асилбекни қабул қилди ва ишга қабул қилинганлик ёрлиғини тақдим этди.
Учрашув давомида Аҳмедов Асилбек келгусидаги режалари ҳақида фикр юритиб, келажакда Ўзбекистон билан алоқаларни янада яхшилашга ҳаракат қилишини айтиб ўтди" - дея хабар бермоқда