Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида яхши ният билан бошланган “Яхши ният” массивида замонавий турар-жой мажмуалари сони ортмоқда

×

 2022-09-14 22:49:22    165

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчилик ишлари натижасида ҳудудлар кўркига кўрк қўшилиши билан биргаликда аҳоли эҳтиёжини қондириш, турмуш шароитларини яхшилаш ва оғирини енгил қилишга эришилмоқда. 

Жойлардаги янги кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши эса одамларнинг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш масалаларига ижобий ечим топишга хизмат қилади.

Ана шундай хайрли ишлар асносида Ғунча маҳалла фуқаролар йиғини “Яхши ният” массивида яна 2 та замонавий кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши бошланди.

Лойиҳага кўра, 2 ва 5 қаватдан иборат,  2-3 хонали замонавий турар жой комплексида 40 та хонадон жойлашади.

Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар бугун ушбу янги қурилаётган турар жой мавзесида бўлиб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Шу куни янги қад ростлаётган уй-жой биносига биринчи ғишт қуйилди. 

Кексалар ва барча йиғилганлар дуога қўл очиб, қурилаётган янги уйлар халқимизнинг яхши кунларига насиб этишини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик бардавом бўлишини, бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари янада ривож топишини тиладилар.

Маълумот ўрнида: 2021 йилда “Яхши ният” массивида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли ва 4 та 5 қаватли 120 хонадонли жами 144 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилди. Бундан ташқари, 2022 йилда ушбу массивда 4 та 5 қаватли 100 хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.