Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди
2022-09-15 13:38:19 245
Фурқат туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, муаммоларни тизимли ҳал этиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш бериш юзасидан учрашувлар ташкилланмоқда.
Шу мақсадда Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр учрашувлар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Тохиржон Вахобов бошчилигида Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабхаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича ҳамда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларни қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил жавоблар берилди.
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси
Вахобов Тохиржон Зафарович