Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Айни кунларда Фурқат тумани пахта далаларида йиғим-терим ишлари мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.
2022-09-18 23:15:17 219
Пахта йиғим-теримига туман ва қишлоқ маҳаллаларидан меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролар, уюшмаган ёшлар вакиллари, уй бекалари ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат кўнгиллилар йиғим-терим ҳашарида иштирок этмоқда.
Бундан кўзланган мақсад деҳқон ва фермерларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга муносиб ҳисса қўшишдир.
Ҳозир ҳам далаларда ҳосилнинг мўллиги, терилган пахта учун терим пуллари оширилиб, ўз вақтида берилаётгани уларнинг иштиёқини оширмоқда. Илғор ҳашарчилар эсдалик совғалари билан тақдирланаётгани иш суръатининг яхши бўлишини таъминламоқда.
Хўжаликларда белгиланган барча агротехник тадбирлар йил давомида тизимли бажарилиб, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли "С-8290", "Андижон-35" ва "Наманган-77" каби навлари парваришланди.
Умумий хирмонга 19 минг тоннадан зиёд “оқ олтин” етказиб бериш йўлида ташкил этилган 90 та терим отряди аъзолари, 10 минглан зиёд теримчилар томонидан йиғим-терим ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Фурқат келажаги ММТП ҳудудидаги "Али Мансур" фермер хўжалиги 13 гектар майдонга "Андижон-35" навли чигит қадаб, туманда биринчилардан бўлиб, 60 тонна пахта шартномаси бажарди. Яқин кунларда 80 тоннадан ошиқ пахта тайёрлаш маррасини кўзлаб туришибди.