Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

×

 2022-09-19 17:52:58    768

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари жадаллашиб, минтақа ва давлатлараро интеграция янада кучайиб бормоқда. Бундай мураккаб бир даврда коррупция давлатни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфи кучаймоқда. Бугун катта-ю кичик, бой ва камбағал, қудратли ва кучсиз биронта давлатни коррупциядан ҳоли ҳудуд, деб айтолмаймиз. 

Дунёда тараққиёт ва янгиланиш йўлидан бораётган ҳар қандай мамлакат энг аввало коррупция каби барча салбий иллатларга қарши муросасиз кураш олиб боради. Акс ҳолда, бундай жирканч иллатларнинг илдиз отишига имкон берилса, ўша жойда ривожланиш ва ўзгариш бой берилади.

Республикамизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган  ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам фуқароларимизни ҳаётдан рози қилиш ва энг муҳими, давлат идоралари орқали бевосита халқ ичига кириб бориб, муаммолар билан танишиб уларни ижобий ҳал этишдан иборатдир.

Албатта бу жараёнда барча даражадаги раҳбарларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш ва ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш ҳамда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик борасида кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 84-мақсадида ҳам коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масаласи алоҳида эътиборга олинган. Қолаверса, мазкур бандда коррупцияга қарши курашишга замонавий ахборот, шу жумладан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш масалалари ҳам белгилаб берилган.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, коррупция ва порахўрлик каби салбий иллатлар жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро бундай иллатдан холи бўлиши керак.

Қўқон туманлараро иқтисодий суди раиси
Ж.Эргашев