Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси бошчилигида Шунқор махалла фуқаролар йиғинида ахоли билан очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди

×

 2022-09-20 17:04:51    238

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Тохиржон Вахобов ҳамда вилоят суди вакиллари томонидан Шунқор махалла фуқаролар йиғинида ахоли билан очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув давомида фуқароларга “Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жинояти” тушунчаси ва ушбу жиноят учун жавобгарлик асослари тушунтириб ўтилди. Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад туман ҳудудида ушбу тоифадаги жиноятларнинг кўпайганлиги ва энг ачинарлиси ушбу махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар орасида ҳам ушбу жиноятга қўл урганларнинг борлиги ва уларга суднинг ҳукми билан қонуний ва асосли жазолар тайинланганлиги сабаб бўлди.

Учрашув давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIX боби-Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларлиги ва ундаги 270-276-моддалари атрофлича тушунтирилиб, ушбу моддалар юзасидан қўлланилиши мумкин бўлган суд таъсир чоралари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрель кунги 12-сонли “Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти ҳам атрофлича ёритиб берилди.

Бундан ташқари ушбу учрашув давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 4 августдаги ЎРҚ-787-сонли “Солиқ маслахати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти юзасидан йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси
Вахобов Тохиржон Зафарович