Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Эндиликда қарзни аэропортнинг ўзида тўлаш ва тақиқни ечиш мумкин: МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун интерфаол шохобча хизматини йўлга қўйди

×

 2022-09-20 17:36:57    185

PDF yuklash
Chop etish


Тошкент Халқаро Aэропортида - фуқароларимизда қарздорлик сабабли юзага келган тақиқлар масаласига аниқлик киритиш ва уларни ечиш, шунингдек электрон тўлов тизимлари орқали қарздорликларни бартараф этиш мумкин бўлди. Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг махсус интерфаол хизматлар шохобчаси ташкил қилинди.                                                             

Ушбу шохобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин.

Шохобчага инфокиоска ҳам ўрнатилмоқда, бу эса фуқароларнинг нақд пулда ҳам тўловни амалга ошириш имконини яратади.

Эндигина фаолиятини бошлаган шохобчага бир кунда 50 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари бўйича тақиқ масалаларига аниқлик киритилмоқда. Ўз вақтида тўланмай қолган қарздорликлар эвазига 30 млн. сўмдан ортиқ маблағлар электрон тарзда қабул қилинган.

Бошқа аэропортларда ҳам фуқароларда тақиқлар масаласида муаммолар юзага келганида, марказлашган тартибда масалани ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус телефон рақами (95-411-07-17) жорий қилинган. Фуқаролар бу рақам орқали ёки аэропорт масъул ходимлари орқали Тошкент халқаро аэропортидаги интерактив шохобча билан боғланишлари ва муаммоларини ҳал қилишлари мумкин бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими