Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Замонавий агротехник тадбирларни пухта ўзлаштирган миришкор фермерларнинг бугун юзи ёруғ, дастурхони бут

×

 2022-09-22 12:03:38    29

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманидаги “Аслбек, Аюбхон, Аббосбек” фермер хўжалиги пахтакорлари томонидан жорий мавсумда ҳам пахта ҳосили белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди.

Айни кунларда хўжаликда “оқ олтин”ни йиғиб-териб олиш авжида. Хўжалик томонидан шартнома режаси ортиғи билан бажарилди. Фермер хўжалик масъулларининг маълум қилишича, бу мавсум 36 тоннадан ортиқ пахта хирмони уюшга улгурилган.

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, қишлоқ хўжалиги масъуллари ҳамрохлигида ушбу хўжалик дала майдонларида бўлиб, теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар ҳолидан хабар олди. 

Теримчиларга ҳалол ва баракали меҳнатлари билан оила бюджетини барқарор қилишда куч-ғайрат тилаб, уларнинг барчаларига ташаккур билдирилди. 

Энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари улашилди.