Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими иштирокида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда дастурлар билан ишлаш, тадбиркорларга кўмаклашиш орқали бўш иш ўринлари сонини ошириш хусусида очиқ мулоқот ўтказилди

×

 2022-09-26 13:23:47    237

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил январь ойида Фурқат туманидаги 34 та маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари расман лавозимга тайинланган.

Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирокида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтган тўққиз ой давомида  туманда тадбиркорлик соҳасини янада такомиллаштириш, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг меҳнатга лаёқатли ишсиз қатламини иш билан таъминлаш ҳамда тумандаги эҳтиёжманд оилалар билан тизимли ишлашда амалга оширилган ишлар хусусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Жорий йил бошидан ҳоким ёрдамчилари томонидан тумандаги 24725 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, иқтисодий ҳолатига кўра 4 та тоифага ажратилиб олинди.

1-тоифага мансуб (даромади кам, ишсизлари бор, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, даромад топишга ҳаракат қилаётган) 2710 та (1,1%) хонадонлар;
2-тоифага мансуб (доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор) 10001 та (41,1%) хонадонлар;
3-тоифага мансуб (ногиронлиги бўлган ва касал аъзолари бўлган, боқувчиси йўқ ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож) 947та (3,9%) хонадонлар;
4-тоифа бўйича эса (иқтисодий ҳолати яхши ва ўзига тўқ) 11056 та (45,4%) хонадонлар аниқлаб олинди.

Ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1073 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги аҳолига 20 млрд. 897 млн. сўмга яқин банк кредитлари ажратилган. Бундан ташқари субсидия асосида 20 та оилага 159,9 млн. сўм маблағ эвазига енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, 58 нафар фуқарога 190 млн. сўмлик меҳнат анжомлари олиб берилган.
Очиқ мулоқот давомида маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши учун зарур шароитларни таъминлаш ва шу орқали барқарор иш жойларини яратиш, инсон капиталини ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, мазкур жараёнда, асосий эътиборни, кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилишга қаратиш, тадбиркорлар ўртасида рақобат ва бизнес муҳитини яхшилаб бориш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди.

Учрашув сўнгида юқорида қайд этилган масалалар бўйича ишларни етарли даражада ташкил этмаган ҳоким ёрдамчиларига керакли кўрсатма ва таклифлар берилиб, ижроси бўйича муддат белгиланди. Бундан ташқари фуқаролар муаммоларини "Маҳаллабай" ва "Хонадонбай" ўрганиш ишларини жадаллаштириш ва аниқланган муаммоларни тизимли равишда баратараф этиш лозимлиги таъкидланди.