Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш.

×

 2022-09-29 14:56:20    283

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда туманимизда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ холда содир этилган жиноятлар бир мунча ортганини кўришимиз мумкин.

Йўл транспорт ҳодисаси содир қилинган вақтда 16 ёшга тўлган, ақли расо, транспорт воситасини бошқарган шахс жиноят субъекти ҳисобланади.

Мазкур жиноятни содир этган айбдорга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда инсонпарварлик, одиллик тамойилларидан келиб чиқиб, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ўртасидаги сабабий боғланиш, ҳодиса содир бўлгандан кейин шахснинг хулқи, жабрланувчига нисбатан ҳаракати (шахснинг йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганидан кейин, жабрланувчига медицина ёрдами кўрсатиш учун қилган ҳаракати, тез даволаниши учун моддий-маънавий ёрдам берганлиги, фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қопланганлиги, шунингдек, жабрланувчи вафот этган тақдирда, дафн маросимларига, жабрланувчининг оила-аъзоларига ёрдам кўрсатганлиги), бошқа жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга алоҳида эътибор берилади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасида Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш

Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) одамлар ўлимига;

б) ҳалокатга;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан 2022 йил 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси билан боғлиқ 45 шахсга нисбатан 45 жиноят иши кўрилган бўлиб, ушбу кўрилган жиноят ишларининг 32 та шахсга нисбатан 32 та иш томонларнинг ярашганлигини муносабати билан ЖК 661–моддасига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Шундан 13 та шахсга нисбатан 13 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган. Ҳукм чиқарилганлардан 1 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси ва 10 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ҳамда 2 нафар шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган.

2021 йил 9 ойи давомида жами ушбу турдаги жиноятлар 26 шахсга нисбатан 26 жиноят иши кўрилган бўлиб, 2022 йилнинг шу даври билан солиштирсак қарийб 2 бараварга кўпайганини кўришимиз мумкин.

Бундан шуни хулоса қилишимиз лозимки ушбу тоифадаги жиноятлар кўпайганлигини ҳисобга олган ҳолда бу соҳада Фурқат туман ИИБ ЙХХБ томонидан маълум тадбирларни фаол амалга ошириш зарурияти юзага келмоқда.

  

Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман судининг раиси                                                           Т.Вахобов