Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида cентябр ойи давомида ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва ижтимоий нафақа олувчи 16 833 нафар фуқарога 15.6 млрд. сўмдан зиёд пенсия ва нафақа пуллари ўтказиб берилган

×

 2022-10-03 09:12:57    197

PDF yuklash
Chop etish


Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фурқат туман бўлими томонидан  Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2022 йилнинг тўққиз ойи давомида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун 12 807 та аризалар қабул қилиниб, ҳужжатлар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” АТ га киритилиши таъминланди.

 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” АТ орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун 5 974 та аризалар тасдиқланган бўлиб, 6 833 та аризалар рад этилди.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” АТ да турувчи 8 466 нафар фуқароларга сентябр ойи учун жами 3 млрд. 830 млн. 276 минг 600 сўм миқдорида нафақа пуллари берилди. Булардан 3 030 нафарига нақд пул шаклида Халқ банкининг Фурқат туман бўлими томонидан сайёр кассалар орқали етказиб берилган бўлса, 5 436 нафар фуқароларнинг нафақа пуллари пластик карталарига ўтказиб берилди. 

Бўлим томонидан рад этилган аризалар манзилли тартибда ўрганиб чиқилиб, фуқаролар иштирокида қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, тумандаги “Янги”, “Катта-янги”, “Жангкетмон”, “Кичик-янги”, “Калдушон”, “Шунқор” маҳалла фуқаролар йиғинларида ариза муаллифларига рад этилиш сабаблари тушунтирилиб, келгусида ушбу камчиликлар ва ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг қайта мурожаат қилиш ҳуқуқлари тўғрисида маълум қилиниб келинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига асосан Фурқат туманида cентябр ойи давомида ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва ижтимоий нафақа олувчи 16 833 нафар фуқарога 15.6 млрд. сўмдан зиёд пенсия ва нафақа пуллари ўтказиб берилган. 

Қўшимча маълумот ўрнида: 2022 йил 26 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ  Фурқат туманида яшовчи 23 944 нафар пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланган оилаларга 8.2 млрд. сўмдан зиёдроқ бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фурқат туман бўлими