Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинида 140 та хонадон 5 км. тармоқ тортиш ҳисобига тоза ичимлик суви билан таъминланади
2022-10-05 08:45:15 247
1-сектор ҳудудидаги "Қушчи" маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилган маҳаллабай ўрганишлар давомида Мустақиллик, 9-май, Янгиобод, Ўзбекистон кўчаларида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж аниқланган.
Туман раҳбари ташаббуси билан Д-63 мм 2 км, кўчабошилар, ташаббускор аҳоли ҳашар йўли билан 3 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу эзгу ишлар натижасида Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинидаги 140 та хонадонда яшовчи 1500 нафарга яқин аҳоли вакиллари тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Бундан ташқари, сал кам икки ой вақт оралиғида ташаббускорлар, аҳоли хашар йўли билан "Кўкдўппи" ҳудудидан "Қушчи" маҳалла фуқаролар йиғинига қадар қарийб, 3 км. масофага янги суғориш канали қазиш ишлари олиб борилди. Аҳоли яшаш хонадонларига кўприк, тор қопламали жойларга эса бетон латоклар ётқизилди.
Натижада кам суғориладиган аҳоли томорқаларини, қолаверса 200 гектар атрофидаги фермер хўжаликлари майдонларини қийинчиликларсиз суғориш имконияти пайдо бўлмоқда.