Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул бўлиб ўтди

×

 2022-10-15 19:56:13    194

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан, Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, Баркамол авлод болалар мактаби биносида Фарғона вилоят суди раиси томонидан тасдиқланган режага кўра, ЖИБ Фурқат туман судининг раиси Т.Вахобов, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси Н.Эгамов ва Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Таджиевлар  иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, аёллар дафтари, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “махаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилиб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилиб, сайёр қабулга йиғилган аёлларнинг муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий маслахатлар бериб ўтилди.

Мазкур учрашувда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабхаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича ҳамда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

ЖИБ Фурқат туман судининг раиси Т.Вахобов