Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида 15-октябрь – "Халқаро қишлоқ аёллари" куни муносабати билан байрам тадбири ташкилланди

×

 2022-10-18 08:28:18    168

PDF yuklash
Chop etish


15-октябрь –  "Халқаро қишлоқ аёллари" куни муносабати билан Мустақиллик маҳалласида байрам тадбирлари ташкил этилди. Аёлларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳурмат кўрсатилган ҳолда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар тадбир ташкилотчиларинг эътибор марказида бўлдилар.

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, Республика маънавият ва маърифат маркази, туман ҳокимининг ўринбосари сўз олиб, тантанали тадбирда жам бўлган аёлларни, улар орқали туманимиздаги барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, илиқ ва самимий тилакларини билдирди. 

Туман маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлари ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари, гўзал тароналар эса рақсларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир якунида бир гуруҳ фаол аёллар ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги, фидойилиги, жамиятимиз равнақи туманимизни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлиги ва самарали меҳнатлари учун туман ҳокимлиги ва тадбир ташкилотчилари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.