Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг жорий йилдаги иккинчи – кузги мавсуми қизғин давом этмоқда

×

 2022-10-31 08:35:19    170

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари раислигида 2022 йил 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Фурқат касб-ҳунар мактаби ҳудудида дарахт экиш тадбирида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман прокурори Санжарбек Аминжонов бошчилигида муассасаса ходимлари иштирокида 45 туп арча кўчати ва турфа хил гуллар экилди. 

Бугунга қадар мактаб ҳудудида 2000 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилган бўлса, ушбу эзгу тадбирда мактаб жамоаси, ўқувчилар кўнгилли бўлиб фаол қатнашиб келмоқдалар.

Маълумот ўрнида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида туманда 195,9 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари, қаламчалари экиш режалаштирилган. 2023 йил баҳор мавсумида эса улар жами 522,5 минг донага етказилади.  

Жойларда, маҳалла ва муассасаларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.