Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Аёллар дафтари"га киритилган 16 нафар хотин-қизлар ва "Меҳр дафтари"га киритилган 2 нафар ёшларга меҳнат анжомлари берилди

×

 2022-10-31 08:37:17    146

PDF yuklash
Chop etish


Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида улар ана шу йўсинда ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун ҳам “ Аёллар дафтари”даги 16 нафар опа-сингилларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари уларга бепул топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда,  туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Учрашувда туман раҳбари томонидан аёл-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, кундалик ташвишларининг барҳам топиши юзасидан белгиланган тадбирлар жойларда давом этиши ҳақида таъкидланди. 

Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Учрашув давомида "Меҳр дафтари"га киритилган 2 нафар ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 та замонавий ноутбук қурилмалари берилди.

Маълумот ўрнида: Ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1073 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги аҳолига 20 млрд. 897 млн. сўмга яқин банк кредитлари ажратилган. Бундан ташқари субсидия асосида 20 та оилага 159,9 млн. сўм маблағ эвазига енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, 58 нафар фуқарога 190 млн. сўмлик меҳнат анжомлари олиб берилган.