Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Turon odob-ilm" хусусий мактабида спортнинг шахмат тури бўйича туманлараро мусобақа ташкилланди

×

 2022-11-02 18:31:44    344

PDF yuklash
Chop etish


Жорий ўқув йилидан Янги маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Ideal plyus o'quv maskani" нодавлат таълим муассасаси томонидан ташкил этилган "Turon odob-ilm" хусусий мактаби ўз фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

350 ўринли мактаб хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланган ушбу таълим масканида ўқувчиларга тиббиёт, иқтисодиёт,  гуманитар фанлар, техника ва технологиялар соҳасида таълим олишлари билан бир қаторда хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилмоқда.

Куни кеча ушбу масканда спортнинг шахмат тури бўйича Фурқат, Ўзбекистон, Бешариқ туманларидаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида мусобақа ўтказилди. Дўстона кайфиятда ўтган мусобақада 84 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.

“Рапид” (тез) усулида ўтказилган мусобақа якунларига кўра:

1-4-синфлар ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон тумани 22-мактаб ўқувчиси, Акмалов Беҳрузбек;
5-7-синфлар ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон тумани 49-мактаб ўқувчиси, Исроилов Зоҳиржон;
8-11-синфлар ўртасидаги баҳсда Бешариқ тумани 32-мактаб ўқувчиси, Ортиқова Нозимахонлар мутлоқ ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақа якунида, ғолибликни қўлга киритган ёшлар мактаб маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.