Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви "Кичик янги" ва "Чеккўприк" ёшлари билан ўтказилди

×

 2022-11-02 18:35:03    224

PDF yuklash
Chop etish


Бугун "Кичик янги" ва "Чеккўприк" маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов ушбу ҳудуддаги ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, контракт пулларини тўлаш каби 20 га яқин мурожаат ва таклифлари билдирилди.

Хусусан, Чеккўприк маҳалласида яшовчи Жалолдинова Орзугул Гулистон давлат университетида 2-босқич талабаси бўлиб, шартнома асосида таҳсил олади. Шартнома тўловини тўлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан бир ой муддат ичида белгиланган тартибда амалий ёрдам бериш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Туман раҳбари ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамда масъулларга ушбу мурожаатларни тезкорлик билан  ҳал этиш юзасидан кўрсатма берди.

Шунингдек, ҳар бир сайёр қабул, учрашувларда ёшлардан тушган мурожаатларни назоратга олиш, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмаслигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Қувонарлиси, ҳудуд ёшлари боқимандаликка берилмагани, аниқ мақсад билан олдинга интилаётгани тахсинга сазовор.

- Ёзнинг илк кунларида маҳалла ёшлар етакчисига субсидия асосида меҳнат қуроли олиш масаласида мурожаат қилган эдим. Мурожаатим эътиборсиз қолмади, менга субсидия асосида мотокултиватор ускунаси олиб берилди. Ҳозирда ушбу имкониятдан самарали фойдаланиб, даромад манбаига эга бўлдим. Ўзим ҳам бекор юрганим йўқ, ушбу ускунани такомиллаштириб, қўшимча қисмлар ясаб иш ҳажмини оширяпман, - дейди Хуршидбек Абдусаломов.