Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани ҳокими бошчилигида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни секторлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказиб келинмоқда

×

 2022-11-02 20:57:10    178

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида туман ҳокими бошчилигида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни секторлар раҳбарларининг сайёр қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда масъул ташкилотлар билан биргаликда "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабул давомида электр таъминоти, ичимлик суви тармоғи тортиш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам олиш каби масалалар бўйича жами йигирмадан зиёд мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 4 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Хусусан, Чилгижийда маҳалласида яшовчи 74 ёшли онахон, Муҳтарамхон Аҳмаджонованинг бемор фарзандини Ҳиндистон давлатидан олиб келишда авиачипта ҳаражатлари ҳомийларни жалб қилган ҳолда ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.