Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фарғона вилоятидаги 1055 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ичида юқори натижаларга эришган "Ҳайит" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси туман ҳокими томонидан тақдирланди

×

 2022-11-02 20:58:15    185

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятидаги 1055 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ичида юқори натижаларга эришган "Ҳайит" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси туман ҳокими томонидан тақдирланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган «Энг яхши ёшлар етакчиси» республика кўрик танловининг вилоят босқичида Фурқат тумани "Ҳайит" маҳалласи ёшлар етакчиси Раҳматали Турдалиев вилоятдаги 1055 та маҳалладаги ёшлар етакчилари ичида «Энг яхши ёшлар етакчиси» деб топилиб, диплом ва пул мукофотини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими жамоаси томонидан туман ҳокими бошчилигида ушбу ютуқларига эришиб, юксак натижаларга эришгани учун Раҳматали Турдалиевнинг онасига миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Учрашув давомида аҳоли, ёшлар муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган ёшлар етакчиларининг ютуқлари эътироф этилди.

Маълумот ўрнида: "Ҳайит" маҳалласи ёшлар етакчиси «Энг яхши ёшлар етакчиси» танловининг республика босқичида иштирок этади.