Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг орттирилган қисми ҳисобидан қўшимча 1 км. ички йўллар асфальтланмоқда

×

 2022-11-05 08:55:28    222

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Фурқат туманида жорий йилда "Менинг йўлим" лойиҳасида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мевазор кўчасининг ички йўлларни таъмирлаш ташаббуси ғолиб деб топилиб, 1 млрд. 95 млн сўм маблағ ажратилиб, 2.7 км. астфальт ётқизиш ишлари амалга оширилган эди.

Эътиборли томони шундаки, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги сабабли ажратилган маблағлардан орттирилган қисми ҳисобидан маҳалланинг таъмирга муҳтож бўлган Шифокор, Дўстлик кўчаларининг 1 км. ички йўлларини астфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жойларда ички йўлларни таъмирлаш бўйича мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилиши уларнинг сифатли ва равон, манзилларнинг яқин бўлишига хизмат қилади.