Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


2022-2023 йилларда Фурқат туманидаги 20 та маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 31 млрд 700 млн сўм маблағ ажратилади

×

 2022-11-06 21:29:56    164

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг сентябр ойида Фурқат туманидаги мавжуд 34 та маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган энг долзарб муаммоларни аниқлаш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан мавжуд муаммолар ўрганилган эди.

Ўрганиш ишлари якунига кўра тумандаги 20 та маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш учун дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Бугун Жангкетмон, Кўкдўппи, Янги, Томоша, Чеккўприк, Болтакўл, Ардахшон маҳаллаларида туман секторлар раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар, вилоятдан бириктирилган масъуллар иштирокида аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиб, Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 25 октябрь кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорига асосан амалга ошириладиган ишлар ва ажратилган маблағлар юзасидан маълумотлар берилди.

"Очиқлик ва шаффофликка асосланган тизимда ёлғон ва коррупция бўлмайди. Сентябр ойидаги учрашувимизда маҳалланинг ички йўлларини астфальтлаш масаласини энг асосий масала деб белгилаб олган эдик, мана бир ой ичида сизларнинг талаб ва истакларингизга асосан лойиҳа дастури ишлаб чиқилиб, Президентимизнинг қарорларига асосан Кўкдўппи маҳалласининг ўзида 6 км. ички йўлларни астфальтлаш ишлари олиб бориш учун 3 млрд. сўм маблағ ажратилади", - дейди туман ҳокими Кўкдўппи маҳалла аҳолиси билан учрашувда.

Шунингдек, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босиқичида дастлаб 3 лойиҳа ғолиб деб топилганлиги, Давлатимиз раҳбарининг 25 октябрь куни имзолаган қарори билан, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган туманимиздан қўшимча 5 та лойиҳа, жами 8 та лойиҳага 8 млрд. 80 млн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланлиги алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари туман ҳокими, учрашув давомида тумандаги бўлаётган ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Хусусан, Ардахшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Технопарк" қурилиши учун 2,5 гектар ер майдонида рекулътивация ишлари якунланганлиги, тез орада қурилиш ишлари бошланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Шу каби очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар, маҳалладаги муаммоларни бартараф этиш учун амалга оширилаётган ишлар хусусидаги маълумотларни аҳоли вакилларига етказиш тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 октябрь кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорига асосан тумандаги 20 та маҳаллаларда ички йўлларни астфальтлаш, ичимлик сув тармоғи тортиш, сув қудуғи ўрнатиш ва таъмирлаш, бетон таняч устунлар ўрнатиш, электр тармоғи тортиш, 14-мактабга спорт зал қуриш каби маҳалла инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган ишлар учун 31 млрд. 700 млн сўм маблағ ажратилади.