Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Яшил макон”: Маҳалларда дарахт экиш бўйича "долзарб қирқ кунлик" акциясида аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда

×

 2022-11-08 09:38:30    185

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманининг барча ҳудудларида юртбошимиз ташаббуси билан эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси кенг кўламда давом этмоқда. Ўртақўрғон маҳалласида ёши улуғ нуронийлар бошчилигида маҳалла ёшлари билан биргаликда ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, йўл бўйларига мевали ва манзарали дарахтлар, 150 туп сасна кўчатлари экилди. Маълумот ўрнида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида туманда 195,9 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари, қаламчалари экиш режалаштирилган. 2023 йил баҳор мавсумида эса улар жами 522,5 минг донага етказилади. Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" акцияси тумандаги барча маҳаллалар ва масканларда уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.