Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Инсон қадри учун : Фурқат туманида “Кексалар учун туризм ойлиги” юқори савияда ўтмоқда

×

 2022-11-08 21:40:15    184

PDF yuklash
Chop etish


Ҳукуматимизнинг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан Фурқат туманида ҳам “Кексалар учун туризм ойлиги” юқори савияда ташкил этилмоқда. Бугун ана шундай эзгу тадбирлардан бири туманнинг Чиркай маҳалласи, "Тарона" тантаналар саройида нуронийлар, меҳнат фахрийлари иштирокида "Оталар чойхонаси" тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Республика Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Собиржон Муродов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари Зокиржон Раҳмонов иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, нуронийларнинг ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. Байрам тадбири давомида юрт ривожи, маҳалла тинчлиги ва ёш авлоднинг муносиб тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча тадбир иштирокчилари-нуронийларга иззат-эҳтиром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳам топширилди. Ойлик доирасида туманда нуронийлар ва ёшлар учрашувлари, Наманган ўлкашунослик музейларига саёҳатлар ташкил этилди. Бундан ташқари тадбир давомида, масъуллар томонидан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига нуронийлар учун бепул саёҳатлар ташкил этилиши билдирилди. Хушовоз санъаткорлар томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар, ёш ижодкорларнинг чиқишлари эса барчага янада кўтаринкилик бағишлади.