Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ислоҳотлар амалда|Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан ун тегирмони фаолияти йўлга қўйилди

×

 2022-11-15 08:58:01    224

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани Ҳайит маҳалла фуқаролар йиғинида 3 630 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд ҳоким ёрдамчиси Азизбек Пўлатов томонидан 1028 та оиланинг ижтимоий аҳволи, томорқасидан фойдаланиш даражаси, тадбиркорликка иштиёқи бўйича ўрганишлар олиб борилди. Натижада 12 нафар фуқарога 10 йил муддатли ижара асосида 1.8 гектар ер майдони ажратиш учун тавсия берилди. 84 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди. 75 нафар фуқаронинг ишга жойлашишига эришилди. 33 нафар фуқаро оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 450 млн сўмдан кредит олишга тавсия қилинган. 10 нафар фуқарога субсидия асосида меҳнат анжомлари берилди. 35 нафар фуқаро эса тўрт турдаги касбларга ўқитилмоқда. Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида ҳоким ёрдамчилари маҳалланинг чинакам суянчи ва таянчига айланиб бормоқда. Бу эса аҳолини ҳаётдан рози қилишдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Уйма-уй юриб, маҳаллабай ўрганишлар, хатлов жараёнларида тадбиркорликни йўлга қўйиш ва оилавий даромадни ошириш мақсадидаги хонадонлар соҳиблари ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилишди — дейди Алиназар Турғунов. — Маҳаллада ҳар-бир ишда аҳолига кўмаклашадиган вакил борлигидан хурсандмиз. Янги иш бошлаган тадбиркорлардан бири Алиназар Турғунов ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 30 млн сўм банк кредити, қўшимча 30 млн сўм ўз маблағи эвазига ҳозирда ун тегирмони фаолиятини йўлга қўйиш орқали даромад манбаига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 октябрь кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорига асосан маҳалланинг Боғишамол, Янги ҳаёт, Наврўз, Тегирмонбоши кўчаларидан ўтувчи йўлнинг 2 км қисмини астфальтлаш ишлари учун лойиҳа хужжжатларига асосан 1 млрд сўм маблағ ажратилди. Йил якунига қадар ушу кўчалар тўлиқ таъмирдан чиқиши режалаштирилган. Жорий йилда Доғистон қишлоғида жойлашган 11-сонли мактабнинг 1972 йилда қурилган 40 ўқув ўринли 2-филиал биноси манзилли дастур асосида 807 млн. 280 минг сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, 40 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди . Шунингдек, ушбу дастурга аҳолининг талаб ва истакларига асосан 11-умумтаълим мактабига спорт зал ҳамда Доғистон қишлоғига мактабгача таълим ташкилоти қуриш лойиҳалари ҳам киритилган.