Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тарихий ғалабага Фурқатлик спортчилар муносиб ҳисса қўшдилар

×

 2022-11-15 09:05:02    175

PDF yuklash
Chop etish


Қозон шаҳрида 11-13 ноябр кунлари 15 дан ортиқ давлатнинг 400 га яқин спортчилари иштирокида бўлиб ўтган 17-31 ёшлар ўртасидаги Қўл жанги бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Спортчилар “Дуэл”, “Ўз-ўзини ҳимоя қилиш” ва “Ўз-ўзини ҳимоя қилиш 1+1” йўналишлари бўйича Осиё чемпиони унвони учун кураш олиб боришди. Умумжамоа сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчи ёшлари мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, Осиё чемпиони сифатида тарихга муҳрланишди. Эътиборлиси, ушбу нуфузли чемпионатда туманимиз Қўл жанги усталари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, давлатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Гулжаҳон Нурматова ???? олтин медал, Обланазарова Сарвинозхон????бронза медал соҳибаси бўлиб, Ватанимиз байроғини юксакларга кўтарди. Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.