Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Коррупция-жамоатчилик ишончинг йўқолишидир.

×

 2022-11-15 20:14:22    242

PDF yuklash
Chop etish


Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги Шумер подшолиги даврида эслатиб ўтилади. Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди. Ҳатто ривожланган ғарб давлатлари ҳам коррупсиядан буткул халос бўлолмаган. Бироқ жамият ривожига хавф солувчи коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш Ер юзидаги барча давлатларда ҳамиша ва ҳамма замонда давом этган. Қуръони каримда порахўрлик бевосита тақиқланади: “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг” (Бақара сураси, 188). Сўннги йилларда юртимизда ҳам коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича бир қанча салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Фурқат тумани адлия бўлими ходимлари томонидан ҳам тумандаги давлар органлари ва ташкилотларида ушбу ёмон иллатнинг томирига болта уришга қаратилган тарғибот учрашувлари, давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Ҳудди шундай тадбирлардан бири Фурқат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимида ўтказилиб, бўлим ҳодимлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир давомида тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳодимларига Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда қонунчилигимизда коррупсион жиноятлар учун белгиланган жазо чоралари тўғрисида тўлиқ тушунтиришлар берилди. Фурқат тумани адлия бўлими