Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун моҳияти

×

 2022-11-18 12:38:14    27

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 27 октябр куни "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги ЎРҚ-797 сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг эътиборли жиҳатлари: Тошкент шахар, Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқлари ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, уларнинг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари эса жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар чоракда Тошкент шахар ва вилоятлар Кенгашларига хисобот тақдим этади; Туман (шахар) ИИБ бошлиқлари ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳар чоракда, уларнинг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари эса жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар ойда туман (шахар) халқ депутатлар кенгашларига хисобот тақдим этадилар; "Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскан"ларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлар туман (шахар) кенгашларига хисобот тақдим этадилар; Шунингдек ушбу Қонун билан "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тўғрисида" ги Қонуни янги модда, "Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани" тушунчаси билан тўлдирилди. Фурқат тумани адлия бўлми