Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмуни таълим соҳаси вакилларига етказилди

×

 2022-11-18 18:49:55    41

PDF yuklash
Chop etish


Инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳам ушбу йўналишда амлага оширилган ишларга яққол мисол бўла олади. Ўзбекистон Республикаси Президенти 28 октябр куни «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги [ЎРҚ-798 сонли] қонунни имзолади. Янги таҳрирда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принсиплари этиб қуйидагилар белгиланганлигининг ўзи ҳам сўзимизнинг исботи бўла олади. меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш; меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш; меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик; меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги; ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги. Бугун, Фурқат туман адлия бўлими томонидан Фурқат туман аҳлоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда туман халқ таълим бўлими ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгаришлар тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди. Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Якунда тадбир иштирокчилари томонидан туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш марказининг ушбу ўқув-семинарини график асосида тизимли равишда давом эттириш таклифи мақулланди.