Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Чақалоқ савдоси асл муаммолар ва ечимлар!

×

 2022-11-29 13:09:14    191

PDF yuklash
Chop etish


Одам савдоси – бу вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш (чақалоқларни сотиш), ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси 5-қисми бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар камайган бўлсада, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолмоқда.

Сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан кўплаб чақалоқ ва болалар жабрланган, уларнинг асосий қисми 3 ёшгача бўлган болалардир.

Республикада фарзанд асраб олиш учун навбатда бўлган ота-оналар кўпчиликни ташкил этмокда. Болалар уйлари ва меҳрибонлик уйлари орқали ўртача бир йилда 220-230 нафар бола фарзандликка берилаётганини ҳисобга олсак, фарзандликка олиш бўйича навбатда турган оилаларнинг талабини қондириш учун бир қанча вақт керак бўлади.

Чақалоқ савдоси, умуман одам савдосини  олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирда Қонуни қабул қилинди, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, шунингдек бугунги кунда одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси, одам савдосидан жабрланганларни республика реабилитация маркази ҳамда марказнинг вилоятлардаги филиаллари фаолият олиб бормоқда.

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан республикамизда чақалоқ савдосини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи, болани бериш ва асраб олиш механизми, соҳадаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилганда, таҳлиллар кўрсатмоқдаки, чақалоқ савдоси жинояти келиб чиқишига қатор омиллар таъсир этаётганлигини кўриш мумкин. Биринчидан, боланинг оиласи ижтимоий ҳимояланмагани, моддий кўмакка муҳтожлиги ёки турмуш қурмаган қизлар томонидан ҳомиладорлигини яшириш мақсадида фарзандини моддий манфаат эвазига сотаётганлиги, Иккинчидан, жамиятда фарзанд кўрмаган оилалар томонидан янги туғилган ва соғлом бўлган чақалоқни асраб олишга катта эҳтиёж мавжудлиги, Учинчидан, болани сотишдан катта моддий манфаатдорлик топиш мақсадидаги шахслар томонидан чақалоқ савдосини ташкил этиш ҳолатлари давом этаётганлиги, Тўртинчидан, чақалоқни аёлда ҳомила аниқланган вақтдан бошлаб, бола туғилиб улғайгунга қадар сотилишининг олдини олувчи самарали яхлит идоралараро давлат тизими ҳамда мукаммал норматив-ҳуқуқий база йўқлиги асосий сабаблари хисобланиб келмоқда.

Бугунги куннинг долзарб мавзулари одам савдоси билан боғлиқ бўлган чақалоқ савдоси долзарблигича қолаётганлиги ва уни олдини олишга барча бирдек масъуллигини айтиб ўтишимиз ўринли бўлар эди.

 

Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди раиси     Тохиржон Вахобов