Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани мезбонлигида вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича "Фурқат тумани ҳокими кубоги" мусобақаси ўтказилди

×

 2022-12-07 18:49:18    188

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 30 йиллиги муносабати билан болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг Қўл жанги тури бўйича "Фурқат тумани хокими кубоги" мусобақаси ўтказилди.

Янги маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 37-мактаб спорт залида ўтказилган мусобақада туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Туман ҳокими ёшларга "Инсоннинг ўзига бўлган ишончи ортишида спортнинг ўрни беқиёс. Спортга ошно бўлган инсон ҳеч ҳам ортда қолмайди", дея ёш спортчиларга омад тилади.  

Фурқат тумани мезбонлигида ўтган мусобақада вилоятимизнинг Қўқон, Фарғона шаҳарлари, Қува, Риштон ва Ўзбекистон туманларидан келган 10-18 ёш,18 ёшдан катта ёшлардан иборат 100 нафардан зиёд ўсмирлар куч синашдилар.

Мусобақада ғолиб бўлган спортчилар туман ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентилиги туман бўлими томонидан диплом, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.