Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бош қомусимиз-эркинлик ва фаровонлик кафолати

×

 2022-12-07 18:50:49    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.

Конституция халқимизнинг озодлик ва миллий давлатчилик, ўтган авлодларнинг шонли анъаналари, уларнинг бой маънавий меросини тиклаш борасидаги азалий орзусини қонун йўли билан кафолатлаб қўйди.Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасини Конституцияси мамалакатнинг демократик йўлдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатидир. 

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан бугун туманда тантанали йиғилиш ва байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов очиб, иштирокчиларни ва барча юртдошларимизни Қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги билан қутлаб, Конституциямизнинг давлат, жамият ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида фикрларини баён қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган туман фаолларининг тантанали йиғилишини очиқ деб эълон қилгандан сўнг Давлатимиз мадҳияси янгради.Шундан сўнг Фурқат тумани Адлия бўлими бошлиғи Эркинжон Ғофуров "Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати" мавзусида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдан сўнг Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.