Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тумандаги 34 нафар хотин-қизлар фаоллари учун бугунги кунда зарурий бўлган планшет тарқатилди

×

 2023-01-07 08:57:04    16

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан “оилабай” ишлаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш мақсадида “Маҳаллада ижтимоий хизмат модули”ни жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган.

Фурқат туманидаги  34 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари  “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар. 

Хотин-қизлар фаолларини махсус планшетлар билан таъминлаш аввалида масъуллар томонидан хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди.