Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" жараёнида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

 2023-01-10 13:40:48    374

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги VI-43-10-11-164-K/22-сонли қарори билан тасдиқланган туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгаришлар бўйича намунавий низом тасдиқланган.

“Ташаббусли бюджет” жараёни хар йили 2 та мавсумда старт берилади. Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади. Портал орқали Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

-         Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

-         Ёритиш тизимини яхшилаш;

-         Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;

-         Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

-         Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жихозлаш.

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки берилган таклифларни амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

 

Жумладан, Фурқат туманида 2022 йил "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1-босқичи давомида фуқаролар томонидан 156 та таклифлар келиб тушган бўлиб, шундан 54 та таклифлар ишчи комиссия томонидан низом талабларидан келиб чиқиб рад этилган ҳамда 102 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. Овоз бериш жараёни 2 апрель кунига қадар давом этиб, 102 та ташаббуслар учун жами 46879 та овоз келиб тушган бўлиб, туман аҳолисининг 39%и жараёнда иштирок этган.  Якуний натижаларига кўра энг кўп овоз олган қиймати 4791,0 млн.сўмлик 11 та таклиф “ғолиб” деб топилган. Мазкур тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли дастур асосида хар бир ғолиб таклиф учун туман Ҳалқ таълими бўлими ва туман Ободонлаштириш бошқармасига хар бир лойиҳа учун алоҳида шахсий ғазна хисобварақлари очилиб белгиланган тартибда маблағлар ажратиб берилган.

Худди шунингдек, Фурқат туманида 2022 йил "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-босқичи давомида фуқаролар томонидан 148 та таклифлар келиб тушган бўлиб, шундан 4 та таклифлар ишчи комиссия томонидан низом талабларидан келиб чиқиб рад этилган ҳамда 144 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. Овоз бериш жараёнида ташаббуслар учун жами 52645 та овоз келиб тушган бўлиб, туман аҳолисининг 44%и жараёнда иштирок этган.  Якуний натижаларига кўра энг кўп овоз олган қиймати 3 600,0 млн.сўмлик 3 та таклиф “ғолиб” деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-409-сонли қарорига асосан Фурқат туманига ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 5 та таклифларни молиялаштириш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан 4 480,0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилиб, умумий хисобда 2-босқич давомида жами 8 та таклиф учун 8 080 млн.сўм маблағ ажратилди.

Фурқат туманида 2022 йил "Ташаббусли бюджет" жараёни давомида махаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ижтимоий соха моддий техника базасини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Жумладан,

-         24795 метр ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишлари;

-         Электр таъминотини яхшилаш йўналишида 135 дона таянч устунлар (симёғоч) ўрнатиш ишлари;

-         Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона тоза ичимлик суви қудуғи қазиш учун, 1 дона ичимлик суви қудуғини таъмирлаш учун, 3 дона янги сув насослари ўрнатиш учун, 4860 метр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари;

-         Фуркат тумани Тез тиббий ёрдам бўлими учун алохида бино қуриш ишлари;

-         Бекобод МФЙ "Фахрийлар боғи" ахоли дам олиш масканини капитал таъмирлаш ишлари;

Мазкур тадбирлар учун туман “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари хисобидан жами 12 млрд 871 млн.сўм маблағлар молиялаштириб берилган.