Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Шунқор" маҳалла фуқаролар йиғинида 15.5 км. тармоқ тортиш ҳисобига 750 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади
2023-02-06 12:43:58 286
Маҳалла фуқаролар йиғинида 1050 та хонадонда 4 494 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 6 та, "Янги" "Обод" "Гузар" "Наврўз" "Олмазор" "Ўрикзор" "Бодомзор" кўчалари мавжуд.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш бўйича 3 млрд. 220 млн. сўм маблағ эвазига 15.5 км. ичимлик сув тармоғи, 2 та сув минораси, 1 та сув қудуғи, 1 та қудуқ таъмирлаш, 2 та сув насос ўрнатиш ҳисобига 750 та хонадонда 3 194 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Маҳаллада ўтган 2022 йил давомида 1996 йилда қурилган 13 мактаб биноси 6 млрд. 114 млн. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ушбу муассасада 873 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1 босқичида "Гузар" "Бодомзор" "Ўрикзор" кўчаларининг 960 метр қисми асфалътланди. "Наврўз" кўчасига 1 дона 160 кВт трансформатор пункти ўрнатилиши натижасида 160 та хонадон сифатли электр энергияси билан таминланди. Жараённинг 2 босқичда "Гузар" "Янги обод" "Бодомзор" "Наврўз" кўчаларининг 2 км қисми астфалтланади.
Бундан ташқари 28 нафар уй таъмирига муҳтож оилаларга 1 450 та шифер маҳсулоти етказилиб берилди. Ҳашар ва ҳомийлик йўли билан ушбу уйлар таъмирдан чиқарилди.