Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан 14 нафар хотин-қизлар ва ёшларга меҳнат анжомлари тарқатилди
2023-02-06 12:55:07 273
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида аҳоли вакиллари ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.
Куни кеча 14 нафар "дафтарлар"га киритилган хотин-қизлар ва ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022 йилдаги қарорига асосан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари беғараз топширилди.